French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мен ўзбек шоириман”
12:42 / 2023-05-18

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институтида “Ғафур Ғулом ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида анжуман бўлиб ўтди. Унда юртимиздаги кўзга кўринган академиклар, шоир ҳамда ёзувчилар, тарихчи олимлар иштирок этди.

Анжуманда Ўзбекистон халқ шоири, академик Ғафур Ғулом ижоди ўзбек адабиётида алоҳида ҳодиса эканлиги таъкидланди.

Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғофуров  Ғафур Ғулом ижодининг турли қирралари,  бугунги ўзбек адабиёти тараққиётида тутган ўрни, давр муаммоларининг Ғофур Ғулом ижодида акс этиши, шоир шеърияти ҳамда насрий асарларидаги фалсафийлик, қолаверса, табиат, дўстлик, севги ва садоқат, халқлар дўстлиги мавзулари кенг ёритилгани билан аҳамиятли экани хусусида сўз юритилди.

Ғофур Ғулом уй музейи директори, Ғафур Ғуломнинг қизи  Олмос Ғуломова болалик хотираларини эслаб, падари бузруквори билан кечган даврларни ёдга олди.

Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ўқувчиларининг бадиий чиқишлари, шоир ижодидан намойиш этган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.

Шунингдек, анжуман доирасида “Мен ўзбек шоириман”, номли ҳужжатли фильм намойиши бўлиб ўтди.

Н.Раҳмонова, ЎзА