Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ўтказилган адиблар ва ижодкор ишчилар учрашуви шундай номланди.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, эл севган адиб, ҳассос шоир Шодмонқул Салом ҳамда истеъдодли шоир ва ижодкор Дилмурод Дўст иштирокидаги ижодий учрашув жуда қизиқарли бўлди.
Тадбирга комбинатда саноат ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларида меҳнат қилаётган адабиётга ошуфта, ижодга қизиқувчи 100 га яқин ишчи-ходимлар иштирок этди. Дастлаб адиблар ижодидан лавҳалар, видеороликлар намойиш этилди. Адабий учрашув Шодмонқул Саломнинг буюк шоир Абдулла Орипов ролидаги ажойиб ижроси ва бошқа ижодий фаолиятига оид мухлислар эътирофи, савол-жавоблар билан қизғин тус олди.



Шунингдек, тадбирда ишчилар ижодидан шеърлар тингланди ва фаол ижодкорлар рағбатлантирилди. Самимий мулоқот ва ажойиб ижодий муҳит устуворлиги билан тадбир барчада илиқ таассурот қолдирди.
ОКМК Ахборот хизмати,
ЎзА