ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилоят Шарқий ҳарбий округ қўмондонлигига қарашли Маънавият ва маърифат марказида Республика Маънавият ва маърифат маркази “Маърифат” тарғиботчилар жамияти ҳамкорлигида “Мен ҳам ҳарбий бўламан” номли китоби тақдимотига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги томонидан чоп этилган мазкур китоб-альбом “Темурбеклар мактаби”, Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий-академик лицейи, умумтаълим мактабларидаги “Ватан таянчи” дастури ўқувчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган оддий аскарлар учун ўқув-қўлланма сифатида хизмат қилиши билан аҳамиятли.
[gallery-19319]
Тақдимотда Шарқий ҳарбий округи қўмондонининг тарбиявий ва мафкуравий ишлар бўйича ўринбосари, полковник Меҳриддин Қўчқоров, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Тўхтасин Арслонов сўзга чиқиб, мазкур китобнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамияти ҳақида батафсил сўз юритди. Хусусан, унда тарих билан бугунги кун ҳамоҳанг эканлиги, замонавий технологиялар қўлланилгани, яъни, QR кодларни мобиль қурилмадан фойдаланган ҳолда ўқиш ва видео тасвирларни кўриш имконияти айтиб ўтилди. Шунингдек, китоб саҳифаларида миллий тарихимиз, аждодларимизнинг жанговар руҳи, Ватанга муҳаббати, миллий давлатчилигимиз босиб ўтган шонли йўл ҳамда армиямизнинг ривожланиш жараёнлари ҳақидаги қимматли маълумотлар акс этгани таъкидланди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида яқинда Францияда ўтказилган XVII ёзги Паралимпия ўйинларининг фарғоналик ғолиб ва совриндорлари билан учрашув ташкил этилди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА