Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мен ҳам аскар бўламан!
12:31 / 2026-01-13

Бухоро вилоятининг барча мактабгача таълим ташкилотларидаги навбатдаги “Келажак соати” машғулоти “Мен ҳам аскар бўламан” мавзусида бўлиб ўтди. Машғулот Вобкент туманидаги 22-давлат мактабгача таълим ташкилотида ҳам юқори савияда ташкил этилди.

Машғулот давомида болажонларга Ватанни севиш ва уни асраш ҳар бир фуқаронинг муқаддас бурчи экани, ҳарбийлар юртимиз тинчлиги ва осойишталигининг ишончли посбонлари экани мисоллар орқали тушунтирилди. Қизиқарли суҳбат ва тарбиявий мулоқотлар жараёнида тарбияланувчилар Ватанга муҳаббат, фахр ва ифтихор туйғуларини қалбларида ҳис этди. Болалар келажакда юрт равнақи учун хизмат қиладиган, мард ва жасур аскарлар бўлишга ўзларича аҳд қилди.

Бундай машғулотлар ёш авлодни Ватанга садоқат, ватанпарварлик ва фуқаролик масъулияти руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.