Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Men g‘olib» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
18:38 / 2023-05-21

21 май куни Тошкентда Ўзбекистон Қуролли кучлари ва куч ишлатувчи тузилмаларининг вакиллари, ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари ҳамда спорт ҳаваскорлари ва профессионал спортчилар иштирокида «Men g‘olib» ҳарбий-ватанпарварлик оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Икки мингга яқин иштирокчилар эрта тонгда «Humo arena» спорт мажмуасининг ҳудудида, 3 км ва 10 км масофаларга югуриш учун тўпланди. Куч ишлатар тузилмаларининг ходимлари ва ҳарбий ўқув муассасаларининг курсантлари билан бир қаторда спорт югуриш клубларининг аъзолари ва ҳаваскор югурувчилар старт йўлакчасидан жой олишди.

Ушбу мусобақа Енгил атлетика федерацияси, бош ҳамкор – «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, ИИВ, Давлат божхона қўмитаси, Миллий гвардия ва Тошкент шаҳар ҳокимияти кўмагида ташкил этилди.

Маросимнинг очилишида Ўзбекистон Триатлон федерациясининг раиси Виктор Маҳмудов оммавий югуриш мусобақасининг иштирокчиларига ўзининг табрик сўзларини етказди.
Таъкидлаш жоизки, «Men g‘olib» оммавий югуриш мусобақасини ўтказишда кўзланган энг муҳим мақсадларидан бири Қуролли кучлар ва куч ишлатувчи тузилмалар орасида дўстона спорт алоқаларини ривожлантириш, куч ишлатувчи идораларнинг вакиллари орасида энг спортсевар ва кучли жамоаларни аниқлаш ҳисобланади.

«Men g‘olib» жамоавий мусобақасида ғолибликни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўлга киритди.

ЎзА