Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мен донорман” хайрия акцияси
11:21 / 2023-09-28

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 9 августдаги “Республикада қон билан ишлаш хизмати муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва аҳоли орасида беғараз донорлик ҳаракатини ривожлантириш чоралари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жойларда “Мен донорман” хайрия акцияси ташкил этилмоқда.

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари ҳам ушбу эзгулик хайрия акциясида фаол иштирок этиб, савобли ишга ўз ҳиссасини қўшмоқда. 

Хусусан, улар Нукус шаҳридаги Республика қон қуйиш станцияси кўчма донорлик комплекси филиалида ўтказилган хайрия акциясида иштирок этди. Акция доирасида  кўнгилли ўқитувчилар ва 22 нафар талаба-ёш қатнашди.  

Ушбу жараёнда дастлаб кўнгилли донорлар рўйхатга олинди. Қон қуйиш станцияси шифокори Р.Хожаметова томонидан талабаларга қон олиш жараёни қандай кечиши, қон топширадиганларга қўйиладиган талаблар ва уларнинг ҳуқуқлари, санитария-гигиена қоидаларига амал қилиш, бу акциядан кўзланган мақсад ҳақида тушунчалар берилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА