Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Мен донорман” акциясида фуқаролар фаол иштирок этди
16:20 / 2023-06-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилоят қон қуйиш марказида 14 июнь – Халқаро донорлар куни муносабати билан “Мен донорман” шиори остида хайрия акцияси ўтказилди. Унда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, саломатлигида қарши кўрсатмалар йўқ фуқаролар беғараз донор сифатида иштирок этди.  

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ҳамкорлигида бўлиб ўтган тадбирда йиллар давомида ўз саломатлигини асраб, донорлик қилиш орқали ўзгаларга кўмак бериб келаётган қаҳрамонлар эътироф этилди. Шунингдек, донорлик тадбирларида фаол иштирок этаётган ҳарбий қисмлар, ҳуқуқ-тартибот органлари ҳамда кўплаб ташкилотларга вилоят ҳокимлиги ва соғлиқни сақлаш бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

[gallery-12333]

Тадбир давомида ёш истеъдод эгалари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Жажжи қизалоқларнинг рақслари даврага кўтаринкилик бағишлади.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА