French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меморандум – ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади
17:47 / 2021-11-23

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ҳамда Германия халқ университетлари ассоциацияси (DVV)нинг Ўзбекистондаги филиали ўртасида ўзаро ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, ҳамкорликдан кўзланган мақсад икки ташкилот ўртасидаги ўзаро алоқаларни ўрнатиш, мамлакатимизда фуқаролик жамиятини янада ривожантиришдан иборат. Шу билан бирга нодавлат ва нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга оид ўзаро шериклик муносабатларини йўлга қўйиш, томонларнинг узоқ муддатли, самарали ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорлигини ривожлантириш ҳам кўзда тутилган.

Мазкур ҳамкорлик доирасида ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш, ижтимоий шериклик ҳамда самарали жамоатчилик назоратини амалга ошириш, шунингдек, мамлакатимизда илгари сурилаётган нодавлат ижтимоий ҳимоя сиёсатини қўллаб-қувватлаган ҳолда, ижтимоий тадбиркорлик ва ижтимоий менежментни ривожлантиришга эътибор қаратилади.

Шунингдек, йўлга қўйилаёган ҳамкорлик давомида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш, шу билан бирга, ушбу соҳани тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ҳам кўзда тутилмоқда.

Белгилаб олинаёган ҳамкорликдаги масалаларни амалга ошириш давомида соҳа экспертларини жалб қилган ҳолда, турли қўшма семинар, тренинглар, ўқувлар ташкил этилиб, ўзаро амалий тажриба алмашилади ҳамда ўқув ва ахборот материаллари тайёрланиб, нодавлат нотижорат ташкилотларига тақдим этилади.

Меморандумда назарда тутилаётган мақсадларнинг амалиётга татбиқ этилиши мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантиришга, давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ҳамда долзарб масалаларни ҳал этишда ҳамкорлигини кучайтиришга, республикада барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ташаббускорлиги ва фаоллигини оширишга хизмат қилади.

Н.Усмонова, ЎзА