French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МЕМОРАНДУМ: Энергетика соҳасида илмий-инновацион изланишлар ишлаб чиқариш жараёнига кенг жалб этилади
18:59 / 2021-11-24

Жорий йилнинг 22 ноябрь куни ўз ишини бошлаган “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида бир қатор тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

Улардан бири “Иссиқлик электр станциялари” АЖ ва Тошкент давлат техника университети ўртасида илмий-инновацион изланишларни ишлаб чиқариш жараёнига кенг жалб этиш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзолаш маросимидир.

Имзоланган меморандумга асосан Тошкент давлат техника университетида 2022-2026 йиллар давомида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ тизим корхоналари учун замонавий билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда кадрлар малакасини ошириш лойиҳаларини амалга ошириш режалаштирилган. Бу жараёнда ишлаб чиқариш жараёнини замонавий-инновацион ечимлар асосида ривожлантириш ишлари олиб борилади.

“Иссиқлик электр станциялари” акциядорлик жамиятининг техник бошқармаси бошлиғи Ойбек Зоҳидовнинг маълум қилишича, ҳозирги вақтда жамият ушбу олийгоҳ билан ҳамкорликда бир қатор лойиҳалар амалга оширмоқда.

–Жумладан, “Электр таъминоти” кафедраси олимлари билан “Тошкент ИЭС” АЖда “Циркуляция насоси юритмаси электр двигателини такомиллаштириш орқали электр энергиясини иқтисод қилиш” лойиҳаси ва “Иссиқлик энергетикаси ва АЭС” кафедраси олимлари билан “Энергоблоклардаги регенератив ҳаво қиздиргич қурилмаларининг энергетик самарадорлигини ошириш” ҳамда “Рекуператив иссиқлик алмашиниш қурилмаларининг самарадорлигини локал турбулизатор ёрдамида жадаллаштириш” лойиҳалари бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

“Навоий ИЭС” АЖда “Энергоблокларининг қозон агрегатлари механизмлари ва катта қувватли насос агрегатлари юритмаларидаги двигателларни бир фазали ерга қисқа туташиш токидан ҳимоя қилиш ва шикастланишларнинг олдини олиш технологиялари” лойиҳаси устида ишланмоқда. 

Бундай ҳамкорлик самарасида “Сирдарё ИЭС” АЖда “Насос агрегатлари юритмаларига частота ўзгартиргич қурилмасини ўрнатиш” лойиҳаси амалга оширилди. Лойиҳани амалга ошириш натижасида электр энергиясининг ўз эҳтиёжларига сарфини сезиларли камайтиришга эришилди, – деди Ойбек Зоҳидов.

Шунингдек, “Тўрақўрғон ИЭС” УКда “Буғ-газ қурилмаларида ҳавони тозалаш ва совутиш ҳисобига самарадорликни ошириш” лойиҳаси устида олиб борилаётган ишлар ҳар икки ташкилотнинг ҳамкорликлари билан боғлиқдир.

Эслатиб ўтамиз, “InnoWeek.Uz-2021” халқаро инновацион ғоялар ҳафталигида “Иссиқлик электр станциялари” АЖ электр станцияларни ривожлантириш соҳасида илмий-амалий ҳамкорликни ривожлантириш, энергосамарадор технологияларни жорий этиш бўйича маҳаллий илмий ҳамжамиятлар билан изланишлар олиб бориш борасида лойиҳалари билан иштирок этмоқда.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА