-
Италия Бош вазири Жоржа Мелони Украина Президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбат чоғида Украинада адолатли ва барқарор тинчликка эришиш жараёни ҳамда айни йўналишдаги навбатдаги қадамлар муҳокама қилинди. Бу ҳақда “Italpress” ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, томонлар Украинадаги вазият ва тинчлик музокарасининг бориши юзасидан фикр алмашган. Шунингдек, Яқин Шарқдаги сўнгги геосиёсий вазият ҳам мулоқот кун тартибидан ўрин олган.
Икки давлат раҳбари айни босқичда Европа ва АҚШ ҳамкорларининг масалага ягона ёндашуви муҳим эканини таъкидлади.
Зеленский Украинанингэнергетика соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида юборилган фавқулодда ёрдам учун Италияга миннатдорлик билдирди.
Мелони эса Италия украин халқи билан ҳамжиҳатлигини таъкидлаб, мамлакатни тиклаш жараёнида Рим фаол иштирок этишини маълум қилган.
Д.Ҳакимов, ЎзА