Мелони: фуқаролар хавфсизлиги – устувор вазифа
Италия бош вазири Жоржа Мелони Яқин Шарқдаги можаро кескинлашган шароитда италияликларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳукуматнинг асосий устувор вазифаси эканини таъкидлади. Бу масала Римдаги Палаццо Кижи қароргоҳида ўтказилган икки алоҳида йиғилишда муҳокама қилинди — бири ҳукумат аъзолари, иккинчиси эса мамлакатнинг йирик энергетика компаниялари иштирокида бўлиб ўтди. Бу ҳақда ахборот ҳамкоримиз - “ANSA” нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, ҳукумат йиғилишида мамлакат ташқи ишлар вазири Антониу Таяни, мудофаа вазири Гвидо Крозетто, атроф-муҳит ва энергетик хавфсизлик вазири Жилберто Пикетто Фратин ҳамда бош вазир девони вакиллари иштирок этган. Унда Яқин Шарқдаги сўнгги вазият таҳлил қилиниб, можаро ҳудудларида бўлган Италия фуқароларига ёрдам кўрсатиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар муҳокама қилинган.
Мелони ҳукумати бу борада барча зарур қадамларни ташлашга тайёр эканини билдириб, вазиятни доимий назорат остида ушлаб туришини таъкидлади. Шунингдек, ўлканинг йирик энергетика компаниялари билан ўтказилган учрашувда энергия таъминоти ва бозор барқарорлигини сақлаш масалалари ҳам кўриб чиқилган.
Мусулмон Зиё, ЎзА