Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мелони Европани ҳарбий кучайишга ундади
11:07 / 2025-12-15

Италия бош вазири Жоржа Мелони Римда бўлиб ўтган “Atreju” сиёсий анжуманида Европа хавфсизлиги масаласида кескин баёнот билан чиқди.

Расмийнинг таъкидлашича, АҚШ президентининг ташқи сиёсатдаги янги ёндашуви Европадан аста-секин чекинишни англатмоқда ва бу шароитда Европа ўз мудофаа салоҳиятини мустақил равишда мустаҳкамлаши зарур.

Мелони сўнгги 80 йил давомида Европа хавфсизлиги Қўшма Штатлар зиммасига юклаб келинганини, аммо бунинг эвазига сиёсий ва стратегик боғлиқлик юзага келганини қайд этди. Унинг фикрича, минтақа тенг ҳуқуқли глобал куч сифатида мустақил ҳарбий-сиёсий тузилмани шакллантириши лозим. 

Йиғинда ҳукумат коалицияси етакчилари ҳам навбатдаги сайловлар арафасида бирдамликни намоён қилди. Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Европанинг саноат ва қишлоқ хўжалиги манфаатларини ҳимоялаш зарурлигини урғулади.

Тадбирда Европа консерваторлари ва ислоҳотчилари гуруҳи вакиллари ҳам иштирок этиб, парламентда янги сиёсий мувозанат шаклланаётганини таъкидлашди. Хорижий делегатлар орасида Фаластин миллий маъмурияти раҳбари Маҳмуд Аббос Италия билан сиёсий мулоқотни юқори баҳолади.

Мусулмон Зиё, ЎзА