Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексикадаги тошқинлар оқибатида 42 киши ҳалок бўлди
17:46 / 2025-10-12

Мексиканинг марказий ва шарқий қисмидаги кучли ёғингарчилик оқибатида 42 киши ҳалок бўлди, яна 27 киши бедарак йўқолди, деб хабар бермоқда “Haberler” нашри.

Мексика миллий мувофиқлаштириш хизмати маълумотларига кўра, табиий офатдан Веракрус, Пуэбла, Иидальго, Керетаро ва Сан-Луис Потос штатлари жабр кўрган.

Кучли ёғингарчилик тошқинлар ва кўчкиларни келтириб чиқарди, айрим автомобиль йўллари, кўчалар ва уйларни сув босди. Қутқарув хизмати ходимлари бедарак йўқолганларни қидиришда давом этмоқда. Мексика президенти Клаудия Шейнбаум бешта штат губернаторлари билан фавқулодда онлайн йиғилиш ўтказди. 

– Биз ҳеч кимни ёрдамсиз қолдирмаймиз, - деди Мексика раҳбари. – Ҳукумат вакиллари ва қутқарув хизмати ходимлари жойларда ишламоқда, йўлларни тиклаб, аҳолига ёрдам кўрсатмоқда.

Мексика оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, табиий офат туфайли ўлкада минглаб аҳоли электр таъминотисиз қолмоқда, тоғ ёнбағирларида давом этаётган ёмғир ва кўчкилар вазиятни янада кескинлаштирмоқда.

Г.Сатторова, ЎзА