Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексикада сиёсий қотилликлар авж олмоқда
17:37 / 2025-05-21

Мексика пойтахтида қуролланган шахслар шаҳар мэрининг котиби ва маслаҳатчисини отиб ўлдирди. Бу ҳақда “CNN” нашри маълум қилмоқда.

Хабарда айтилишича, Клара Бругада Мехико шаҳри мэри сифатида мамлакат президенти Клаудия Шейнбаумдан кейин мамлакатда иккинчи энг кучли сиёсий шахс сифатида танилган.

Айни пайтда федерал ҳукумат ҳужум сабаблари ўрганилаётгани ва қуролланган шахсларни аниқлаш учун кузатув камера тасвирлари таҳлил қилинаётганини айтди.

Мехико бош прокуратурасининг маълум қилишича, ҳужум икки амалдор ишга кетаётган пайтда содир бўлган.

Шейнбаум матбуот анжуманида вафот этганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва терговни қўллаб-қувватлади.

Оҳирги пайтларда Мексикада сиёсатчиларга ҳужумлар одатий ҳолга айланди. Ўтган йили ўлкада сиёсий зўравонлик қурбонлари сони рекорд даражага етди. Инсон ҳуқуқлари ташкилоти одамлар ва турли объектларга 661 та ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берган.

Мусулмон Зиё, ЎзА