Мексикада машиналар тўқнашуви оқибатида 19 киши ҳалок бўлди
Мексика шимолидаги Синалоа штатида йўловчи автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетди. Натижада 19 инсон ҳаёт билан видолашди, 22 киши жароҳатланди.
Маҳаллий матбуотга таяниб, “Анадолу” ёзишича, автобусда Гвадалахарадан келаётган сайёҳлар бўлган. Ёнғин келтириб чиқарган бахтсиз ҳодиса Элота шаҳридаги шосседа содир бўлди, жабрланганларнинг бир қисми оғир аҳволда.
Маҳаллий ҳукумат қурбонлар сони ортишидан хавотир билдирган. Прокуратура текширув бошлади.