Мексикада иккита автобус тўқнашуви натижасида 16 киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Сонора штатида иккита автобус тўқнашуви натижасида 16 киши ҳалок бўлди, яна 13 киши жароҳатланди, деб хабар берилмоқда.
“Penmont” тоғ-кон компанияси, автобуслардан бири айнан шу компанияга тегишли бўлган. “Кончиларнинг автобуси микроавтобус билан тўқнашган. 13 нафар кончи жароҳатланган, микроавтобусдаги 16 киши ҳалок бўлган”, дейилади маҳаллий ахборот манбаларининг полиция маълумоти билан асослаган хабарида.
Ҳодиса жойидаги ишлар давом этмоқда.