Мексикада ҳарбий вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида 14 киши қурбон бўлди
Мексика ҳарбий денгиз кучларига қарашли вертолёт мамлакат ғарбида Синалоа штатида ҳалокатга учрагани айтилмоқда.
Натижада вертолёт бортида бўлган 15 кишидан 14 нафари ҳалок бўлган.
"Ушбу Black Hawk вертолётининг ҳалокати сабаблари маълум эмас", — дейилади вазирлик матбуот хизмати тарқатган хабарда.
Аввалроқ ОАВ 9 киши ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эди.
Ҳалокот ОАВ саҳифаларида наркобарон Рафаэля Каро Кинтеронинг қўлга олингани ҳақидаги хабар тарқалгандан кейиноқ содир бўлгани воқеаларнинг бир-бирига боғлиқлигига ишора қилиши мумкин. Бироқ Ҳарбий ҳаво кучлари наркобаронни қўлга олиш амалиёти билан вертолёт ҳалокатининг ўзаро бағлиқлигини тасдиқламаган.