Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексикада автобус ҳалокати 10 кишининг ҳаётига зомин бўлди
10:31 / 2025-11-23

"Red Michoacan" нашри ёзишича, Мексиканинг Мичоакан штатида сайёҳлик автобуси ҳалокатга учраб, 10 кишини ҳаётдан олиб кетди.

– Дастлабки маълумотга кўра, ҳодисада 26 киши жароҳат олган, улардан олти нафарининг аҳволи оғир, – дейилган хабарда.

Машина Уруапан шаҳридан Тляльпухагуа томон кетаётганда Морелия – Пацкуаро автомагистрали 23-километрида ағдарилиб кетган. Қутқарув хизмати ва тиббиёт ходимлари дарҳол воқеа жойига етиб келиб, жароҳатланганларни тиббий муассасаларга жўнатди.

Йўлнинг тегишли қисмида транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилган, расмийлар ҳайдовчиларга муқобил йўллардан фойдаланишни маслаҳат бермоқда. Штат Бош прокуратураси фожиа сабабини аниқлаш учун тергов бошлади.

М.Пирматова, ЎзА