Мексикада автобус ағдарилиб, 18 киши ҳалок бўлди
Мексиканинг Оахака штатида йўловчи автобус ағдарилиб кетиши оқибатида 18 киши ҳалок бўлди, 29 одам жароҳат олди, дея маълум қилган "Reuters".
Губернатор Саломон Хара матбуот вакилларига маълум қилишича, пойтахт Мехико шаҳридан кетаётган автобус Митла-Теуантепек трассасида ҳалокатга учраган.
Жабрланганлардан икки нафарининг аҳволи оғир. Ярадорлар шифохонага етказилган.
Маъмурият марҳумларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, ҳодиса сабаби ўрганилишини таъкидлади.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, қурбонлар, ҳукмрон Миллий янгиланиш ҳаракати (MORENA) партияси тарафдорлари якшанба куни Мехикода бўлиб ўтган Президент Клаудия Шейнбаум иштирокидаги митингдан қайтаётган эди.