Ҳамкорларимиз саҳифаларида
2018 йил АҚШ ҳукумати Рафаэл Каро Кинтеро учун 20 миллион доллар мукофот эълон қилган эди. Федерал тергов бюроси рўйхатида бўлган бу наркобарон қамоқдан чиққанидан 10 йил ўтиб, Мексикада ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Anadolu” ахборот агентлиги маҳаллий ОАВга таяниб.
Кинтеро 1970-80 йилларда АҚШнинг кокаин савдосида муваффақият қозонган Гвадалахара картели асосчиларидан бири. У Мексикадан АҚШга кокаин, героин ва марихуана олиб ўтиш билан шуғулланган.
Маълумки, Кинтеро АҚШ Наркотикларга қарши кураш бошқармаси ходимининг ўлдирилиши бошида турган. Мексика расмийлари АҚШдан наркобаронни экстрадиция қилиш бўйича иккита сўровга эга. Экстрадиция – ҳуқуқшуносликда жиноят содир этганликда айбланган шахсни бир давлат томонидан бошқа давлатга (иккинчининг илтимосига биноан) ўтказиш.
Наркобарон Мексиканинг Синалоа штатидаги Чойс шаҳрида қўлга олинди.
Каро Кинтеро Қўшма Штатларга экстрадиция қилиниши ва Мексикада бир қатор айбловлар, жумладан, гиёҳванд моддалар контрабандаси бўйича судга тортилиши мумкин.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА