Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексикада 3,5 мингдан ортиқ уй сув остида қолган
19:05 / 2021-10-05

Мексиканинг Керетаро штатида кучли ёмғир туфайли 3,5 мингдан зиёд уй сув остида қолиб кетди, дея хабар берди Мilenio газетаси.

Табиий офат 70 мингдан ортиқ одамни қамраб олган. Юзлаб қутқарувчилар, ҳарбий хизматчилар ва Миллий гвардия аскарлари зарарни бартараф этишга сафарбар этилган.

Ҳудуд губернатори Маурисио Курининг айтишича, минтақадаги зарарни баҳолаш тез орада бошланади. У, шунингдек, рўйхат шакллантирилиши ҳақида маълум қилган ва у ерда қанча одам доимий яшаётгани ҳамда қанча одам уйни ижарага олгани кўриб чиқилади.

Хабарларга кўра, аввалроқ ҳарбий хизматчилар ва қутқарувчилар сув босган ҳудудлардан 3 мингдан ортиқ одамни эвакуация қилган.

Сентябрь ойи бошида кучли тошқинлар бошланган эди, ўшанда Керетаро штати билан чегарадош Идальго шаҳрида ўн минглаб уйлар зарар кўрган.

Б.Худойбердиев, ЎзА