Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексика орқали ноқонуний равишда Америкага юбориш ҳолати аниқланди
12:04 / 2025-09-27

Самарқанд шаҳрида фаолият юритувчи сайёҳлик фирма раҳбари Самарқанд шаҳри ва Ургут туманида яшовчи 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, зарур бўлган ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда, уларни Мексика давлати орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш эвазига ҳар биридан 32 минг АҚШ долларидан, жами 96 минг АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда сайёҳлик фирма раҳбари олдиндан 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ушбу шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 25,168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.