Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексика меҳмонхонасидаги отишувда сайёҳ ҳалок бўлди
19:52 / 2022-01-23

Мексиканинг Кинтана-Роо штатида жойлашган «Xcaret» меҳмонхонасида номаълум кимса ўқ отар қуролини ишга солди.

Натижада бир турист – Канада фуқароси ҳаётдан кўз юмди, яна икки киши яраланди. «РИА Новости» ёзишича, бу ҳақда минтақанинг хавфсизлик масаласи бўйича вазири Лусио Эрнандес Гомес ижтимоий тармоқ орқали маълум қилган.

«Xcaret» меҳмонхонасидаги фожеали воқеадан сўнг уч нафар жароҳат олган сайёҳ зудлик билан касалхонага етказилди. Афсуски, улардан бири нобуд бўлди. Жабрдийдалар — канадалик", — деб ёзган мулозим.

Бинобарин, кейинроқ штат прокуратураси маълумотга аниқлик киритган ҳолда Канада полицияси маҳкамасига қурбонлар икки киши эканини етказган.

"Биринчи одам, яъни дастлабки марҳумнинг ўтмиши жиноятга ботган: наркотик моддалар ноқонуний айланмаси, сохта ҳужжатлардан фойдаланиш ва ҳоказо. Ярадор ҳолида келиб, шифохонада вафот этгани тасдиқланган иккинчи шахс тарихи ҳам криминал", — дея қўшимча киритилган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ахборотига.

Эрнандеснинг айтишича, отишма меҳмонхона мижозлари ўртасида келиб чиққан келишмовчилик  туфайли юзага келган. Маҳаллий ОАВда жиноятчи чангалзорга яширингани таъкидланмоқда.

"Бу - ўша, отишмани содир этган ва улардан бирини оғир яралаган одам. Мувофиқлаштирувчи гуруҳ қўмондонлиги қотилни ушлаш учун тезкор қидирув операциясини бошлади. Жиноятчини қўлга олишда ёрдам берадиган ҳар қандай маълумот, ахборотдан миннатдор бўламиз!" Шу мазмундаги бошқа бир хабарни полиция бошлиғи эълон сифатида тарқатган ва баёнотига спорт кийимидаги, қўлида тўппонча тутган эркак кишининг суратини илова қилган. 

Айтганча, гумонланувчининг акси кузатув камерасига муҳрлангани ҳам қўшимча қилинган.