Мексика расмийлари Америка Қўшма Штатларига Ғарбий ярим шарда Европа Иттифоқига ўхшаш тузилма яратиш имкониятини кўриб чиқиш бўйича таклиф билдирди. Бу ҳақда Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард маълум қилди, дея хабар берган «ТАСС».
«Мексика АҚШга ЕИ каби ташкилот тузишни таклиф қилади. Америка Давлатлари Ташкилоти (ОАС) жуда эскирган», деди Мексика ташқи сиёсат идораси раҳбари. Унинг таъкидлашича, бундай иттифоқ яратиш Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси давлатларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатига боғлиқ бўлади. «Агар биз бирдам бўлсак, муваффақиятга эришамиз», дея хулоса қилди Эбрард.
2021 йил сентябрь ойида Эквадор президенти Гилермо Лассо Лотин Америкаси ва Кариб ҳавзаси мамлакатлари ўртасида Европа Иттифоқи тамойили асосидаги интеграция жараёнини таклиф қилган. Аввалроқ Мексика президенти Андрес Мануэл Лопес Обрадор ҳам шундай ташаббус билан чиққан эди. Унинг таъкидлашича, Америка қитъаси давлатлари ўртасидаги муносабатнинг эски модели аллақачон нураб бўлган, бу тизимнинг келажаги йўқ. Шу билан бирга Лопес Обрадор Лотин Америкаси давлатлари ЕИ ўхшаб, фақат ўз тарихи, воқелиги, хусусиятига монанд ҳолда бирлашиши кераклигини таъкидлаган.