Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мексика 2036 йилги ёзги Олимпия ўйинларига даъвогар
10:04 / 2022-10-27

Бу ҳақда Мексика ТИВ матбуот хизмати хабар тарқатди.

"Биз мамлакатимизни кучли, деб ҳисоблаймиз. Мексика футбол бўйича учта жаҳон чемпионатини қабул қилган дунёдаги ягона давлат. Бундан ташқари, бизнинг иқтисодиётимиз ҳам барқарор ривожланмоқда", деди ташқи ишлар вазири Марсело Эбрард “Reuters” ахборот агентлиги мухбирига.

Мулозим таъкидлашича, 2036 йилги Олимпия ўйинларини ўтказиш бўйича расмий мурожаат Халқаро олимпия қўмитасига йўлланган. Жорий йил 30 ноябрь куни Мексика мазкур спорт анжуманини ўтказиш бўйича алоҳида қўмита тузилишини эълон қилди.

Айтиш лозим, 2024 йилги Олимпиада Парижда, 2028 йилги мусобақа Лос-Анжелесда, 2032 йилги ўйинлар Авастралиянинг Брисбен шаҳрида ўтказилиши тасдиқланган.

Бундан уч ой муқаддам Туркия расмийлари 2036 йилга мўлжалланган ёзги Олимпия ўйинларини қабул қилишга Истанбул шаҳри даъвогар эканини айтганди. Аввалроқ Миср, Ҳиндистон, Россия, Испания давлатлари вакиллари энг йирик спорт байрамини қабул қилишга қизиқиш билдирган. Бу сафдан океан орти мамлакати - Мексика ҳам жой олишини назарда тутсак, Олимпиада-2036 учун кураш шиддатли ўтишини тахмин қилса бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Шимолий Американинг ушбу мамлакати 1968 йил ёзги Олимпия ўйинларига мезбонлик қилган.

Тўлқин Рўзиев,

ЎзА