Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрож полвон жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
11:00 / 2025-10-24

Сербиянинг Нови-Сад шаҳрида спорт курашлари бўйича U23 ёш тоифасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳслари ўз якунига етди.

Мазкур йўналишда Ўзбекистон терма жамоаси 1 та кумуш ва 2 та бронза медалга эга чиқди. Жумладан, полвонларимиз орасида Аброр Отабоев кумуш, Ҳожиакбар Қўчқоров ва  Меҳрож Баҳромов бронза медалини қўлга киритди. Қайд этилган натижалардан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 72 очкога эга бўлди.

Айни дамда дунё биринчилигида аёллар кураши бўйича баҳслар ўтказилмоқда. Унда Муштарий Толипбекова, Дилшода Матназарова, Улмекен Эсенбаева, Лайлохон Собирова, Нигина Собирова,  Муҳайё Нарзиллоева ҳамда Севинчой Полвонова иштирок этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аёллар кураши бўйича беллашувлар 23-25 октябрь кунлари бўлиб ўтади. 25-27 октябрь оралиғида эркин кураш бўйича жаҳон чемпионати совриндорлари аниқланади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА