Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳриддин Абдуллаев: “Бу йил учта янги кон топиш имкониятимиз бор”
18:52 / 2022-11-16

Табиий газни қазиб чиқаришда унинг бир маромда ушлаб турилиши муҳим ҳисобланади. Яъни, бунда янги конларни очиш газнинг табиий тушишини олдини олишга ёрдам беради.

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ушбу муаммолар билан боғлиқ масалаларга қуйидагича изоҳ берди.

– Геологик-қидирув ишлари ва умуман газ қазиб чиқариш бўйича беш йиллик дастур ҳали якунига етмади. Айни кунларда буни Энергетика вазирлиги билан биргаликда тайёрлаяпмиз. Газнинг табиий тушиши масаласида, агар янги конлар билан шуғулланмасак, газ қазиб чиқариш ҳажми тушиб кетади. Бир йилда ўртача 4,5 миллиард метр кубга яқин газнинг табиий тушиши бор. Шунинг учун 4,5 миллиард метр кубга яқин имкониятларни яратиш керак.

Шуни айтиш керакки, Муборак газ конининг 40 йиллик, Шўртан газ конининг 70 фоиз захирасини қазиб олиб бўлдик.

Шу сабабли, кейинги уч йилда геологик-қидирув ишларига қўпроқ маблағ ажратиш устида ишлаяпмиз. Бунда унинг захирасини бошқа жойлардан топиш зарур. Шунингдек, йирик конларни топиш асосий вазифалардан. Ҳали йирик конлар топилгани йўқ. Устюрт ҳудудида катта ишни бошладик, лекин унга ҳам вақт керак бўлади. Олот ҳудудида “Янги Олот” конида натижалар кутаяпмиз. Бу йил учта кон топиш имкониятимиз бор. Мақсад газнинг табиий тушишини ушлаш, яъни унинг ўрнига қўйиш.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА