Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг суннат тўйи ўтказилди
18:13 / 2020-12-24

Истаганида бошини силайдиган бир меҳрибон қўл топмаган беғубор қалбларнинг кўнглини кўтаришдек савобли ишга қўл уриш таҳсинга сазовор.

Жорий йилнинг 24 декабрь куни Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ана шундай эзгу ишга қўл урди. Республика махсус комиссияси томонидан 2021 йил янги йил байрами тадбирларини нишонлаш тартиби бўйича берилган тавсияларга асосан, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси тизим ходимлари учун мўжалланган байрам тадбирларини бекор қилиб, мазкур тадбирлар учун ажратилган маблағлар доирасида қатор хайрия тадбирларини ўтказишни мақсад қилди.

Мазкур хайрия акцияси доирасида Федерация томонидан Бухоро вилоятида мурғак қалбларга қувонч улашиш мақсадида «Меҳрим, мурувватим сенга, азиз болажон» шиори остида 6 нафар 32-меҳрибонлик уйининг ногирон ва ижтимоий ҳимояга муҳтож тарбияланувчи болажонларини хайрия суннат тўйи ўтказилди.  

Давранинг шаҳзодалари бўлмиш Давлатбек, Шаҳрузбек, Шаҳриёр, Алибек, Жонибек, Амирбек исмли болажонларнинг кўзларидан порлаган қувонч базмга янада файз берди.