English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларининг 17 нафари уйли бўлди
11:18 / 2021-11-30

Жиззах шаҳрида Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус ижроси дирасида ўтказилган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир доирасида яна бир муҳим, эсда қоларли воқеа – Жиззах шаҳридаги 29-сонли Меҳрибонлик уйида тарбияланган 17 нафар битирувчиига янги уйнинг калитлари тантанали равишда топширилди.  

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан жорий йилда ўқувчи-ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этиш мақсадида 5 та муҳим ташаббус ижроси юзасидан ўтказилган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақаларида Жиззах вилоятидаги умумтаълим матабларидан жами 12 минг нафардан зиёд ўқувчи-ёш иштирок этди.

Тадбирда 24 та мактаб, 210 ўқувчи, 24 директор ва 24 ўқитувчига вазирлик томонидан 1 миллиард сўмлик робототехника, мусиқа ва спорт жиҳозлари топширилди.

Жиззах шаҳридаги 14-сонли умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Шоҳрух Эркинов Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий-оммабоп нашри – “XXI аср технологиялари” журнали томонидан эълон қилинган “Рақамли технологиялар ёшлар нигоҳида” танловида ўзининг “Лампали соат”, “Аналог соат”, “LED маска” ҳамда “Антиқа рюкзак” каби ихтиролари билан иштирок этиб, танловда ғолиб бўлди.

Тадбир аввалида иқтидорли ўқувчилар томонидан 5 та ташаббус доирасида ўзига хос кўргазма ташкил этилди. Адабиёт, санъат, маданият, спорт ва ахборот технологиялари йўналишидаги ҳар бири ўзига хос бўлган ижодий ишлар намойиши меҳмон ва кузатувчиларда чуқур таассурот қолдирди.  

Тантанали тадбир ўқувчи-ёшларнинг концерт дастури билан ниҳояланди.  

[gallery-4868]

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА