Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳрибонлик уйи” тарбияланувчилари ёзги оромгоҳга жўнаб кетди
08:07 / 2022-06-16

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги 14-сонли, Бўка туманидаги 15-сонли, Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 21-сонли, Чилонзор туманидаги 22-сонли ҳамда Яшнобод туманидаги 30-сонли "Меҳрибонлик уйи"нинг 200 нафар тарбияланувчиси Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидаги “Меҳрибонлик уйи” ва “Нур” соғломлаштириш оромгоҳларига етиб борди.

Халқ таълими вазирлиги ҳамда мутасадди ташкилотлар томонидан тарбияланувчиларнинг ёзги таътил кунларида мароқли ва мазмунли дам олишларини ташкил этиш учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган.

ЎзА