Қарши шаҳрида жойлашган “Имкон” реабилитация маркази бу – нафақат даволаш муассасаси, балки болаларнинг орзу ва келажаги учун очилган ёруғ эшикдир.
Марказнинг мактабгача таълим бўлимида 2 ёшдан 7 ёшгача бўлган 150 нафар алоҳида эҳтиёжга эга бола тарбияланмоқда. Уларнинг ҳар бир машғулоти – нутқий машқлар, жисмоний тарбия, эртак терапия ёки мусиқий дарслар ҳаётга бўлган ишончни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Реабилитация марказида эса ҳар ойда юзлаб болалар замонавий тренажёрлар, физиотерапия аппаратлари ва махсус хоналар ёрдамида соғлом ҳаёт сари қадам ташлайди. Офтальмотренажёр хонасида кўзларини машқ қилаётган бола, аудио синфхонада товушларни тинглаб ўрганаётган кичкинтой, массаж хонасида енгиллик топаётган ўсмир – буларнинг барчаси суратларда жонли ҳикоя каби акс этади.
[gallery-27397]
Марказнинг ҳар бир бурчаги болаларнинг имкониятини кенгайтиришга хизмат қилади. Ижтимоий мослашув хонаси уларни жамиятга тайёрлайди, арт терапия хонаси эса тасаввур дунёсини рангларга буркайди. Мусиқа терапиясида эса болалар илк бор ўз қалб оҳангини топади.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Y3-3uw2gxZw" title="Mehr va imkoniyat makoni" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат, видео), ЎзА