ФОТОРЕПОРТАЖ
Абу Али ибн Сино номидаги Сиёб жамоат саломатлиги техникумида Самарқанд вилоят касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмайди” деб номланган хайрия акцияси ўтказилди.
[gallery-10069]
Самарқанд вилоят прокуратураси билан ҳамкорликда ўтказилган акция доирасида вилоятдаги касб-ҳунар мактабларида таҳсил олаётган 72 нафар ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ўқувчи, кам таъминланган ва ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари учун Янги йил байрам дастурхони ташкил қилинди. Шунингдек, уларга бошқарма аппарати ходимлари, касб-ҳунар мактабларининг саховатпеша фидойи инсонлари ташаббуси билан иссиқ кийим-кечак, ўқув қуроллари, байрам совғалари топширилди.
Самарқанд шаҳридаги 3-болалар мусиқа ва санъат мактаби ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактаби ўқувчилари томонидан тайёрланган байрам дастури иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.
Алишер ИСРОИЛОВ(сурат),ЎзА