Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр ва эътибор
18:25 / 2025-12-08

Бухоро вилояти прокурори У.Ҳамдамов бошчилигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижроси юзасидан Бухоро тумани “Работиқалмоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ўзига бириктирилган камбағал оилалар ҳолидан хабар олинди.

Кўрсатилган амалий ёрдамлар натижасида 2 та оилага зарур қурилиш материаллари етказиб берилди. Яшаш хонадони таъмирланди, 1 та оилага имтиёзли кредит маблағлари эвазига иссиқхона қуриб берилиб, оила аъзоларининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун парранда ва чорва моллари етказилди. Оиланинг таълим олувчи фарзандининг контракт пуллари тўлаб берилиб, бириктирилган оилалар  аъзолари тиббий кўрикдан ўтказилиб, сурункали касаллиги бўлганлар тиббий муассасага даволаниш учун ётқизилди.

Келгусида, оила аъзоларининг даромадини ошириш мақсадида томорқа ва иссиқхоналарида сердаромад, тўқсонбосди экинларни экиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва уни ривожлантириш мақсадида имтиёзли моддий ресурсларни ажратиш чораларини кўриш тўғрисида маҳалла еттилиги ҳамда масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни байрами муносабати билан уларни ва оила аъзоларини табриклаб, уларга ҳомийлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.