French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳр улашамиз” тадбири давом этмоқда
20:24 / 2022-08-25

Мамлакатимиз мустақиллигининг 31 йиллик тантаналари олдидан бутун юртимиз бўйлаб “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон – азиз” шиори остида турли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда. Мазкур эзгу тадбирлар доирасида Қашқадарё вилояти Китоб туманида ҳам “Меҳр улашамиз” акцияси бўлиб ўтди.

Унда тумандаги оғир ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалардан “Темир дафтар” рўйхатида турувчи 92 нафар ҳамда ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган 28 нафар мактаб ўқувчиларига Китоб туман “Маҳалла” хайрия фонди “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 58 миллион сўмлик мактаб формалари олиб берилди.

Шунингдек, 60 нафар ижтимоий шароити оғир, кам таьминланган фуқароларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 72 миллион сўм моддий ёрдам ажратилди ва фуқароларнинг банк пластик карточкаларига ўтказиб берилди.

Ўлмас Баротов, ЎзА