French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Меҳр улаш, қон топшир!» акцияси старт олгач, беғараз қон топширувчилар сони Сирдарёда ҳам кўпайди
16:40 / 2021-09-16

Адлия вазирлиги ташаббуси билан юртимизда старт олган «Меҳр улаш-қон топшир» акцияси Сирдарё вилоятида ҳам тизим ходимлари томонидан ташкиллаштирилди.

Тадбирдан кўзланган асосий мақсад қонга муҳтож беморларга беғараз ёрдам кўрсатишдир. Сирдарё вилояти фаол тарзда биринчилардан ушбу акция иштирокчисига айланди.

– Шифохоналарда қанча одам умид илинжида, биз бермоқчи бўлган бир мисқол қонга қараб турибди, – дейди Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ҳуқуқий тарғибот бўлими бошлиғи Дилнозахон Умурзоқова. 

– Уларнинг эртанги ҳаёти, тақдири шу қонга боғлиқ. Куни кеча бошқармамиз ходимлари ушбу акция доирасида Сирдарё вилоят қон қуйиш станциясида бўлиб, беғараз қон топширди. Бундай хайрли ва савобли иш учун қанча вақтингни сарфласангда оз. Муҳими, одамларни ҳаётга, яшашга бўлган умидини ортишига сабабчи бўласан.

Мазкур акция доирасида Сирдарё вилоят адлия бошқармаси ходимлари Сирдарёда жонбозлик кўрсатиб, умид чироғи сўнаётган инсонларни умидини уйғонишига, қайта аланга олишига туртки берди.

– Ҳар йили анъанавий тарзда донорлик акциясини ўтказамиз, – дейди Сирдарё вилоят қон қуйиш станцияси раҳбари, олий тоифали шифокор Ҳайдар Саломов. 

– Лекин бу йилги тадбир бошқача бўлди. Сирдарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ташкил этилган «Меҳр улаш-қон топшир» акциясидан сўнг, шифохоналарда касалликни оғир асоратларидан азият чекиб ётган беморларга ёрдам бериш истагида бўлган донорлар сафи янада кўпайди.

Қон қуйиш станциясида беғараз қон топширмоқчи бўлган инсонлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Станция шифокор ва ҳамширалари шай ҳолатда. Беғараз қонни олишда станцияга келтирилган энг сўнгги русумдаги тиббий жиҳозлар асқатмоқда. У нафақат қон сифати ва кўрсаткичини, инсон саломатлигини назорат қилиб боришда қўл келмоқда. Бу эса қанчадан қанча беморлар соғлиғини тиклашда, уларни умр кўриш давомийлигини узайтиришга ёрдам беради.

Шуҳрат СУЯРОВ, Фурқат ТОШМАТОВ олган суратлар, ЎзА