Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр – саховат ойи
15:12 / 2023-03-27

Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак дейди халқимиз. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қашқадарё вилояти Китоб тумани бўлинмаси ташаббуси билан рўза ойида эҳтиёжманд ва муҳтож оилаларга меҳр-мурувват улашиш мақсадида уларнинг хонадонларига озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилмоқда.

Хусусан, тумандаги Варганза МФЙдаги жами 100 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган хонадонларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан 20 миллион 500 минг сўмлик меҳр- мурувват ёрдамлари кўрсатилди.   

Бу каби саховат тадбирлари давом этмоқда.  

 

Ўлмас Баротов,  

ЎзА.