Мeҳр қўлларини узатайлик!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Республикамизнинг барча жойларида 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан “Меҳр қўлларини узатайлик!” шиори остида хайрия тадбирини ўтказиш яхши анъанага айланган.
Андижон вилояти тиббий ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси томонидан ҳам шаҳар ва туманларда истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож, имконияти чекланган, ногирон фарзандлари бор оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида навбатдаги хайрия тадбири ташкил этилиб, имконияти чекланган оила фарзандлари учун ногиронлик аравачалари ва совғалар топширилди.
[gallery-7371]
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ ЎзА