Бухорода “Eco-Save Aral – 2025” экологик ва хайрия марафони доирасида 250 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган шахслар иштирокидаги инклюзив югуриш марафони бўлиб ўтди. “Инсон учун” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбир бирдамлик, ишонч, матонат ва ҳақиқий жасорат руҳи билан йўғрилган ҳолда ўтказилди.
Тадбир якунида иштирокчилар кўзи ожиз ва заиф кўрувчилар, кар ва заиф эшитувчилар, ақлий ривожланишда ортда қолганлар, ҳаракат таянчи шикастланган шахслар яъни 4 тоифа (эркаклар ва аёллар алоҳида ҳисобда) бўйича, жами 24 нафар ғолиблар диплом ва пул мукофотлари билан тақдирланди.
– Ушбу марафонда иштирок этганимдан жуда хурсандман. Бундай тадбирлар бизлар учун нафақат спорт мусобақаси, балки жамият эътиборининг, меҳр-мурувватнинг, биргаликда яшаш тамойилларининг амалий ифодасидир. Мен спорт билан доимий шуғулланаман. Ҳаракат, ҳар бир машқ, ҳар бир ғалаба мени янада кучлироқ қилади. Бугунги ғалаба менга шижоатли бўлишни ўргатди. Асосийси, эришилаётган ютуқлар ортида бизга яратилаётган шароитлар, ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамиятга тўлақонли интеграциясини таъминлаш борасидаги тизимли чора-тадбирлар мужассам, – дейди вобкентлик 1-ўрин соҳиби Шаҳбоз Ашрапов.
[gallery-23399]
Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари.