Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳр-мурувватдан мунаввар диллар
19:58 / 2021-12-02

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Бош директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан бухоролик мутасаддилар билан Бухоро шаҳридаги кар ва заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган 123-мактаб интернатида тарбияланаётган болалар ҳолидан хабар олди.

1989 йилда ташкил этилган мактаб-интернати 260 ўринли, кар ва заиф эшитувчи болалар ўқишига мўлжалланган. Ётоқхона 2 та бўлиб, ўғил ва қиз болалар учун алоҳида 2 қаватли бинода жойлашган. Ётоқхона қаттиқ ва юмшоқ жиҳозлар билан таъминланган. Ётоқхонада гигиена хонаси, қиз ва ўғил болалар учун алоҳида ҳожатхона ва ювиниш хоналари, ўқувчиларининг дам олиш хоналари ташкил этилган. 

Мактабда жисмоний тарбия зали, баскетбол майдони, футбол майдони бўлиб, барча спорт анжомлари билан жиҳозланган. 100 ўринли ошхона стол-стуллар, музлатгичлар, идиш-товоқлар билан таъминланган. Ўқувчилар 2 сменада 4 маҳал овқатлантирилади. 1 та шифокорлар хонаси, 1 та муолажа хонаси, 2 та изолятор хонаси фаолият юритмоқда. Мактаб-интернатда кутубхона, 4 та меҳнат хонаси, 1 та эшитиш кабинети, 26 та синф хонаси, ритмика кабинети, 10 та якка машғулот (эшитишни ривожлантириш) хоналари мавжуд.

[gallery-4915]

2020-2021 ўқув йилида 17 нафар ўқувчи мактаб-интернатни битирди. Бухоро давлат университетини 7 нафари Жисмоний маданият факультетига, 1 нафари тасвирий санъат факултетига талабаликка кабул килинди. Айни пайтда мактаб-интернатда 221 нафар ўқувчи таълим олмоқда.

“Замин” фонди васийлик кенгаши томонидан эшитиш кобилияти заиф болалар таълимини қўллаб-қувватлаш лойиҳаси асосида 194 нафар ўқувчига эшитиш мосламалари берилди. Шунингдек, фонд томонидан ўқувчиларни компьютер саводхонлигини янада ошириш мақсадида мактаб-интернатда алоҳида компьютер хонаси ташкил килинган. 12 дона компьютер жамламаси совға қилинди.

Мактаб интернатга “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти бўлими билан ҳамкорликда 40 дона кир ювиш кукуни, 400 дона аёллар гигиеник воситалари ҳамда қўл ювиш сочиқлари топширилди.

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА