Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳр дафтари”га киритилган 14 нафар ёшга кўмак кўрсатилди
19:02 / 2023-02-02

ФОТОРЕПОРТАЖ

Янги Ўзбекистоннинг бош мақсадига айланган “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар, энг аввало, халқимиз фаровонлигини янада ошириш ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган.

Ушбу ислоҳотларнинг амалий намуналаридан бири сифатида, ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган, кўмакка муҳтож етим болаларни рўйхатга олиш ва манзилли кўмак кўрсатишни йўлга қўйиш мақсадида “Меҳр дафтари” платформаси ишга туширилган эди. Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида мазкур платформага 66 нафар ўғил-қиз киритилган бўлиб, уларга манзилли кўмак кўрсатиш ишлари олиб борилмоқда.

Бугунги тадбирда “Меҳр дафтари” платформасига киритилган 14 нафар ёшнинг хоҳиш-истаклари ҳамда эҳтиёжини инобатга олган ҳолда уларга тикув машинаси, телевизор ва ноутбуклар топширилди.

[gallery-10443]

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА