Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Меҳр билан кучлимиз”: чемпионлар “Мурувват” уйига ташриф буюрди
16:35 / 2026-02-25

ФОТОРЕПОРТАЖ

Муборак Рамазон ойи муносабати билан “Нефтчи” профессионал футбол клуби аъзолари Фарғона шаҳридаги “Мурувват” ногиронлиги бўлган болалар учун интернат уйига ташриф буюрди.  

“Меҳр билан кучлимиз” шиори остида ташкил этилган мазкур тадбирда вилоят ҳокимлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги вакиллари, нуронийлар ҳамда футбол мухлислари иштирок этди. Футболчилар болалар билан суҳбатлашиб, уларнинг орзу-истаклари билан танишди ҳамда эсдалик совғаларини тақдим этди. Шунингдек, жамоанинг янги аъзолари кенг жамоатчиликка таништирилди.

[gallery-27855]

— Футбол ғалаба ва чемпионликдангина иборат эмас, - деди жамоа бош мураббийи Исломбек Исмоилов. Бу — инсонларга меҳр улашиш ва жамият олдидаги масъулиятни ҳис қилиш демакдир. “Мурувват” уйидаги болажонларнинг табассуми бизга катта илҳом бағишлади. Жамоамиз ҳар доим ижтимоий лойиҳаларда фаол иштирок этишга тайёр.

24 йиллик танаффусдан сўнг олтинчи бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган “Нефтчи” жамоаси янги мавсумга пухта тайёргарлик кўрмоқда. Янги мураббий ва хорижлик ёш футболчилар трансфери, хориждаги ўқув-йиғин машғулотлари муваффақиятли ҳаракатларни давом эттиришга қаратилган.

Янги футболчиларни таништириш маросими Рамазон ойида ўтказилди. Ҳар бир футболчига шахсий рақами туширилган расмий футболка топширилди ва уларни болалар қўлидан қабул қилди. Ташриф болажонларга қувонч, жамоа аъзоларига эса илҳом бағишлади.  

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА