Нукус шаҳридаги “Теле орай” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи 76 ёшли Қалбой ота Аҳмедов таълим соҳасидаги фидойи хизмати ва меҳнатсеварлиги билан эл орасида эътибор қозонган.
Қалбой ота қарийб 40 йил ўқувчиларга тарих фанидан сабоқ берган. Ҳозирда нафақадаги отахон томорқачиликда яхши натижалар кўрсатиб, кўпчиликка ўрнак бўлмоқда. Шунингдек, отахон балиқ ва парранда маҳсулотлари етиштириш билан ҳам шуғулланади.
– Меҳнат қилган киши ҳеч қачон кам бўлмайди, - дейди Қалбой ота. – Томорқамиздаги боғда мева ва декоратив дарахтларнинг ҳамда гулларнинг жуда кўп турлари бор. Бу ерга келган ҳар қайси инсон гўзалликдан баҳра олади. Корхона ва ташкилотлар учун манзарали ҳамда мева дарахтлари кўчатлари етиштиришни ҳам йўлга қўйганмиз. Боғ ишларида менга фарзандларим ва невараларим яқин кўмакдош.
[gallery-14358]
Куни кеча Ўзбекистон экологик партияси Қорақалпоғистон Республикаси партия ташкилоти кенгаши вакиллари ҳамда бир қатор депутатлар Қалбой ота Аҳмедов томорқасида бўлди. Отахоннинг боғдорчилик, кўчатчилик, гулчилик, балиқчилик соҳасидаги фаолияти билан танишиб, самимий суҳбат қурди.
ЎзА фотомухбири
Мақсад Ҳабибуллаев олган суратлар