Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнатда қадр топганлар
17:52 / 2025-06-03

Бухоро вилояти “Когонгаз” газ таъминоти бўлимида 22 йилдан буён фаолият олиб бораётган Малика Исматова ўз фаолиятини чилангарликдан бошлаган. Ҳозирда бу касб орқасидан оила тебратиб, ҳалол рисқ топиб касбдошларига намуна бўлиб келмоқда.

– Чилангарлик жуда қийин, касб айниқса аёл кишига – дейди у. – Инсон астойдил меҳнат қилса ҳар қандай қийин ишда оғир юкнинг ўзи енгиллашади. Айниқса, истеъмолчиларнинг хавфсизлигни таъминлашда ўз ҳиссамни қўшиб келишимиз мен учун катт фахр. Ҳар хил вазиятлар бўлади, лекин, масъулият, хушмуомалалик билан фуқароларга кўмак бериш асосий вазифамиз. 

Малика Исматова устоз-шогирд анъанасини давом эттирган ҳолда жуда кўпларга устозлик қилиб, шогирдларнинг ишга бўлган масъулиятини оширди. Бугун улардан нафақат ҳамкасблари, балки когонлик истеъмолчилар ҳам миннатдор.

Яқинда 54 ёшни қаршилаган, умрини газ соҳасига бағишлаган Малика Исматованинг ҳаёт ва фаолият йўли барча ҳамкасбларига намуна бўлди. Астойдил қилинган меҳнат роҳат олиб келишини когонлик Малика Исматова меҳнати давомида яна бир бор ишонч ҳосил қилди. 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.