Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ярмаркасида ёшлар ишли бўлди
10:54 / 2026-01-19

Сурхондарё вилояти Олтинсой тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ички ишлар, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимлари ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

Туманда иш топишда қийналаётган фуқаролар ва ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган тадбирда юздан ортиқ киши мавжуд бўш иш ўринлари билан танишди. Уларга тумандаги 78 та корхона ва ташкилот 370 дан зиёд бўш иш ўрнини таклиф этди.

Меҳнат ярмаркасида туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Азамат Норбоев ва бошқалар мамлакатимизда аҳолини ишга жойлаштириш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича сўз юритди. Ташкилот ва корхоналарнинг ходимлар бўлими бошлиқлари иштирокчиларни бўш иш ўринлари билан яқиндан таништирди.

Шу куни 40 дан ортиқ қатнашчига ишга жойлашиши учун йўлланма, 60 дан зиёдига меҳнат қонунчилиги юзасидан тегишли ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири