Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан Марҳамат туман ҳокимлиги, прокуратураси, ички ишлар бўлими, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Тумандаги Алитепа маҳалласида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар ўзларининг мавжуд 624 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди.
Меҳнат ярмаркасида кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, айниқса, бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.
[gallery-9488]
Тадбирга олий ўқув юртларини тамомлаган мутахассислар, тумандаги касб-ҳунар мактаблари битирувчилари, жазо муддатини ўтаб қайтганлар, туман ички ишлар бўлими пробация ҳисобида турувчи ҳамда хорижда ишлаб қайтган фуқаролар жалб этилди. Ярмарка давомида 87 нафар фуқарога тумандаги корхона ва ташкилотларда, шунингдек, халқ таълими ҳамда мактабгача таълим муассасаларида ишлаш учун йўлланмалар берилди.
Тадбир доирасида ярмарка ташкилотчилари ҳамда мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилиги, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди, 169 нафар шахсга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, З. УМРЗОҚОВ (фото), ЎзА