Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ярмаркасида 17 нафар фуқаро ишли бўлди
13:15 / 2022-11-12

Андижон вилояти прокуратураси ташаббуси билан Андижон шаҳар ҳокимлиги, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Андижон педагогика коллежида ташкил этилган меҳнат ярмаркасида 80 та корхона, ташкилот ва муассаса ўзининг мавжуд 1 минг 300 дан ортиқ  бўш иш ўринлари билан иштирок этди.  

Меҳнат ярмаркаси очилишига бағишланган тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли муаммоларини ҳал этиш, айниқса, бандлигини таъминлаш, фуқароларнинг доимий даромад манбаини шакллантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлади.  

Аҳоли бандлигини таъминлаш, шу орқали уларнинг даромадларини ошириш, камбағалликни қисқартириш, жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган меҳнат ярмаркасига ишсиз ёшлар, хотин-қизлар, шаҳар ички ишлар бўлими пробация ҳисобида турувчи шахслар жалб этилди.  

Ярмарка давомида 44 нафар фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди, 17 нафар киши ишга жойлашди, яъни шу ернинг ўзида корхона ва ташкилотлар билан меҳнат шартномаси имзолади.  

– Анчадан буён ишсиз эдим, – дейди Андижон шаҳри Ёрбоши маҳалласида яшовчи Омадой Собирова. – Ярмаркада шаҳримиздаги “ДИРОМ” масъулияти чекланган жамиятига оператор вазифасига синов муддати билан ишга қабул қилиндим.  

Тадбир доирасида ярмарка ташкилотчилари ҳамда мутахассислар томонидан меҳнат қонунчилиги, фуқароларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан суҳбатлар ўтказилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,

З. УМРЗОҚОВ (сурат), ЎзА