Меҳнат ярмаркасида 150 дан зиёд фуқаро ишга йўлланма олди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилояти Шеробод туманида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ходимлари томонидан меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Меҳнат ярмаркасида қатнашган 400 га яқин фуқарога тегишли масъуллар томонидан ишга жойлашиш ҳамда меҳнат қонунчилиги юзасидан маслаҳатлар берилди. Фуқароларнинг 34 нафари давлат ташкилотларига ва 117 нафари тумандаги 12 та тадбиркорлик объектига ишга жойлашган бўлса, 22 нафар фуқаро ҳунар ўрганиш учун Касб-ҳунар марказига ва “Устоз-шогирд” анъанаси бўйича ўқишга йўлланма олди.
[gallery-12241]
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА