Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ярмаркасида 137 нафар фуқаро ишли бўлди
16:14 / 2025-05-18

Сирдарё вилоятида ташкил этилган "Бўш иш ўринлари" ярмаркасида 137 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 48 нафар ёш касб-ҳунар ўрганишга, 18 нафари эса хорижий иш берувчилар билан суҳбатга йўналтирилди.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда вилоят прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган ярмаркада 150 дан ортиқ корхона ва ташкилот 2 000 га яқин бўш иш ўрнини таклиф қилди.

Шунингдек, фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш, имтиёзли кредитлар ҳамда хорижда расмий ишлаш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тадбир давомида 24 нафар фуқарога тижорат банклари томонидан асбоб-ускуналар олишда кўмак кўрсатилди, 16 нафар шахсга эса имтиёзли кредитлар ажратилди. Шунингдек, Касбий кўникмалар маркази битирувчиларига расмий сертификатлар топширилди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири