Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ярмаркаси – янги иш ўринлари сари қадам
16:54 / 2026-02-16

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ташаббуси билан Термиз шаҳрида меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Унда 850 нафарга яқин ишсиз фуқаро, жорий йилда олий таълим муассасаларини битираётган ёшлар, касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўрганиш истагидагилар, шунингдек, миграция ва пробациядан қайтган фуқаролар иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари Алишер Муратов ҳамда вилоят бошқармаси бошлиғи Баҳодир Абдурайимов қатнашиб, аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш, оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва янги иш ўринлари яратиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратиш тартиби ҳамда “osonish.uz” электрон платформасининг имкониятлари тушунтирилди.

[gallery-27689]

Ярмаркада вилоятда фаолият юритаётган 1024 та корхона ва ташкилот 2880 дан ортиқ бўш иш ўрни билан иштирок этди. Иш берувчилар ва иш изловчилар ўртасида бевосита мулоқот ташкил этилди. Тадбир якунида 53 нафар фуқаро ишга жойлашиш учун корхона ва ташкилотларга йўналтирилди, 7 нафарга касбга ўқитиш курслари учун ваучер берилди, 10 кишининг оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит олиш бўйича аризаси қабул қилинди.

Шунингдек, вазир ўринбосари ва вилоят бошқармаси бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди. Қабул жараёнида 62 нафар фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилиб, 42 таси жойида ҳал этилди, 5 нафарга касбга ўқитиш учун ваучер берилди, қолган мурожаатлар тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

Меҳнат ярмаркаси аҳолини иш билан таъминлаш, ёшлар бандлигини ошириш ва фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга хизмат қилди.

ЎзА фотомухбири

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ олган суратлар