Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнат ортидан юксалаётган ёшлар (+видео)
12:14 / 2026-01-07

Новвойчилик нозик, шу билан бирга сердаромад соҳа. Соҳа даромади эса, асосан маҳсулот сифати, харидорлар сони, харажатларни тежаш ва унумдорликка боғлиқ. Замонавий технологиялар, янги турдаги нонлар, сифатли хомашё ва яхши маркетинг билан уни янада фойдали қилиш мумкин, лекин бу соҳада муваффақият учун меҳнат ва сармоя талаб қилинади.

Наманган вилояти Учқўрғон туманида истиқомат қилувчи ёш новвой Зуҳриддин Холиқов ҳам ўз ишининг устаси, моҳир новвой. У бир йил олдин иши юришмай турганда ёшлар етакчисига кўмак сўраб мурожаат қилди. Давлатимиз раҳбарининг 2025 йил 14 февралдаги “Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш ва бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида имтиёзли кредит олиб, ўз тадбиркорлигини ривожлантирди.

Ҳозирда у эрта тонгдан то тунга қадар нон ёпиб сотиб, етарлича даромадга эга бўлмоқда.

Қаҳрамонимиз билан интервьюнинг тўлиқ шаклини мазкур видеоҳавола орқали кўришингиз мумкин.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/mKaV9s1KWb4?si=o5gucndLkkSkYJc0" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Гулноза Бобоева,  

Анвархўжа Аҳмедов(монтаж),

ЎзА